Филиал ҳақида

        Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва  спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия  ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик  таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини  ошириш  маркази Фарғона филиали, Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Махкамасининг  2018  йил 14-август кунги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хузурида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 658-сонли қарорига мувофиқ  2019 йилнинг январ ойидан бошлаб,  Фарғона шаҳар, Истеъдод кўчаси, 3- а уйда   ўз   фаолиятини   бошлади.

Филиалнинг асосий мақсади, давлат мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия инструкторлари, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларининг  жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият,  спорт фаолияти йўналишлари бўйича   раҳбар ва педагог кадрларни, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатлари,  спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари ва тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва  спорт сохасидаги бошқа мутаххассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  хамда илмий-методик хизмат кўрсатишдир.

      Филиалда хозирги кунда, Тишабаев Алишер Махаматджанович раҳбарлигида спорт бўйича мутахассисларнинг касбий, маънавий-аҳлоқий савиясини ошириш, спорт тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш йўлида “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини ташкил этиш”, “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни мониторинггини олиб бориш ва сифатини бахолаш” бўлимлари, “Ижтимоий фанлар”, “Педагогика ва психология”, “Спорт фанлари”  ва  “Жисмоний тарбия методикаси” кафедралари ва профессор-ўқитувчилари  томонидан изланишлар олиб борилмоқда. Улар томонидан, сохага оид илмий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб фаолият жараёнига тадбиқ этилмоқда.

        Ўзбекистон    Республикаси  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг   2018 йил  28 декабр  кунги “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни  илмий-методик  таъминлаш,  қайта тайёрлаш  ва малакасини ошириш  марказининг  2019 йилда ўтказиладиган қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари режа-жадвали ва тингловчилари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги  №1114 – сонли  буйруғига  мувофиқ, Фарғона филиалда 2019 йилда жами 1996 нафар жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малака ошириши белгиланган. Ушбу буйруққа асосан тасдиқланган малака ошириш режаси билан иш юритилиб, малака ошириб келаётган соха мутахассисларининг амалдаги низом бўйича ўзлаштириши лозим бўлган касбий кўникма ва билимлари синовдан ўтказилиб, якуний синовлардан муваффақиятли ўтган тингловчиларга  малака оширганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги сертификат берилиб келинмоқда.